

Ушбу беллашувдан аввал «Алпомиш» стадионининг анжуманлар залида иккала клуб расмийлари иштирокида митинг ўтказилди. Учрашув комиссари ҳар иккала жамоа вакилларига учрашув давомида бўйсуниши ва амал қилиши керак бўлган ишлар хусусида тушунчалар берди.
Бугун бўлиб ўтадиган ўйинда «Сурхон» анъанавий либосига айланиб бораётган яшил либосда, «Динамо» эса оқ либосда ҳаракат қилади. Барча футбол мухлисларни соат 18:00 да бўлиб ўтадиган «Сурхон» - «Динамо» учрашувига чорлаб қоламиз.




