"Сурхон" 2 нафар легионер билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
5 янв 2024, 14:40
Бу ҳақда Термиз жамоаси мутбуот хизмати хабар берди.

"Артём Сокол ва Тамирлан Жамалутдинов жамоамизни тарк этишди. Булар – беларуслик ҳимоячи Артём Сокол ва россиялик ярим ҳимоячи Тамирлан Жамалутдинов", – дейилади хабарда.

Артём Сокол ўтган мавсум термизликлар сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Тамирлан Жамалутдинов эса 22 та ўйинда қатнашиб, 3 та тўп киритган ва 2 та голга ассистентлик қилган.

Аввалроқ тажрибали Егор Кримец "Сурхон" мухлисларига соф ўзбек тилида мурожаат қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›