

Унда чемпионат дебютанти "Турон" клуби Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилади. Мазкур баҳс бу жамоалар ўртасидаги биринчи расмий баҳсга айланади. Учрашув соат 18:40да Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бошланади.
Ҳозиргача "Турон" Суперлигада 6та ўйин ўтказиб 3та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди. Жамоа 3 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда. АГМК эса 5та учрашувдан 10 очко тўплаб, 7-ўринда жойлашган.
Суперлига, 5-тур
10 май, душанба
«Турон» – АГМК
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Комилжон Расулов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Шерзод Ражабов
Мураббийлар бугунги ўйин учун кенгайтирилган рўйхатни эълон қилишган:





