

Тошкентда "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда "Локомотив" ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштиради. Хаттоки кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам "темирйўлчилар"ни чемпионга айлантиради. Сабаби "Пахтакор" майдонида ўтган ўзаро ўйинда 1:3 ҳисоби қайд этилган. "Локомотив" агар учта тўп фарқи билан ютқазсагина бугун чемпион бўла олмайди.
Суперлига, 31-тур
26 ноябрь, душанба
18:00 “ЛОКОМОТИВ” — “ПАХТАКОР”



