Сульшер Фергюсон давридан бери “Челси”ни сафарда мағлуб этган илк мураббийга айланди

19 фев 2019, 07:54
Кеча Сульшер қўл остидаги “Манчестер Юнайтед” Англия кубоги 1/8 финали доирасида сафарда “Челси”ни мағлуб этди.

Бу “Юнайтед” учун 2012 йил октябридан бери “Стемфорд Бриж”да қозонилган илк ғалаба бўлди. Ўшанда жамоага Алекс Фергюсон мураббийлик қиларди ва жамоа 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан сўнг, МЮни бошқарган ҳеч бир мураббий “Челси”ни сафарда мағлуб эта олмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Squawka