

"Ўйин идеал чиқмади. Бизда учта сариқ карточка, учта дисквалификация. 2:0 - жуда яхши натижа ва биз Испанияда ўйнаш қандай қийин эканлигини биламиз. Бу ерда муваффақиятга эришиш учун ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнаш лозим.
Рэшфорд ва Бруну биз учун муҳим футболчилар. Рэшфорд ажойиб тезликни намойиш этди, тўпни назорат қилди. Бруну эса пенальтини ишончли тарзда амалга оширади.
Биз барча ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз. Жамоамиз ҳали ёш ва ўрганмоқда. Мунтазам равишда ўсишимиз лозим. Агар бўшашсак - рақиблар етиб олишади. Шунинг учун, ишга бошқача ёндошиш асло мумкин эмас", - деди Сульшер.



