

Уругвайлик футболчи мушакларида ноқулайлик ҳис этди ва машғулотларни тўхтатишга мажбур бўлди.
34 ёшли футболчи текширилмоқда ва шундан сўнг жароҳатнинг жиддий ёки жиддий эмаслиги маълум бўлади.
Суарес - Ла Лигада 19та гол билан "Атлетико"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.
"Атлетико" айни дамда "Барселона"дан 1 очко, "Реал"дан 3 очко ва "Севилья"дан 8 очко кўп жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда.



