

"Футболни тушунадиганлар Чемпионлар лигаси ярим финали аҳамиятини яхши билишади. "Ливерпуль" мухлисларини ҳурмат қиламан. Улардан миннатдорман ва дарвозани ишғол қилсам "Аякс" сафида "Гронинген"га урган голимни нишонламаганим каби ҳаракат қиламан.
Ҳаммаси учун "Ливерпуль"дан миннатдорман. Айнан шу клуб туфайли "Барселона" футболчисига айландим" - дейди Суарес.
"Ливерпуль" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ўйин бугун, 7 май куни бўлиб ўтади.



