Суарес: "ЖЧдан кейин тиззамда оғриқ сезаётгандим"

Mirjalol Normatov
14 июн 2019, 23:12
"Барселона" ва Уругвай термаси футболчиси Луис Суарес тиззасидан бўлган операцияси ҳақида гапирди.

"Жарроҳлик амалиётисиз яшай олмасдим, шунингдек, Америка Кубогида ҳам қатнашишим сўроқ остида қоларди. ЖЧдан кейин тиззамда муаммолар пайдо бўлди. Агарда тиззамни ўйламаганимда Испания Кубоги финалигача қаттиқ жароҳат орттириб олардим.

Кубок учун кураша оладиган футболчилар кўп. Биз ҳам бунга давогармиз, аммо кўпчилик совриндор Уругвайни ҳурмат қилади. Аргентина термаси таркибида эса дунёнинг энг яхши футболчиси бор. Шу боисдан улар ҳам совринни ютиб олишлари мумкин", - деди Суарес.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›