Стерлинг жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2020, 08:56
Футболчи терма жамоа сафида жароҳатга йўлиқди.

Англия терма жамоаси аъзоси Раҳим Стерлинг Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Бельгияга қарши баҳсни ўтказиб юборди. Қайд этилишича, Стерлинг жароҳат олган. Бироқ футболчининг жароҳати, унинг даражаси ва қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумот учун, 25 ёшли Стерлинг миллий терма жамоа сафида 2012 йил ноябрида дебют қилган. Ўшандан бери Раҳим жамоа сафида 58 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›