Англия терма жамоаси вингери Раҳим Стерлинг Миллатлар Лигаси ярим финалида Нидерландияга учралган мағлубиятдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Рақибнинг прессинги иш берди. Вазиятларни яратишга ҳаракат қилдик, аммо ҳеч нарса ўхшамади. Ҳаракат қилишда давом этиш лозим ва бу кўйда қолиш керак эмас. Бугун жамоа ўз даражасида эмасди”,—дейди Стерлинг.