

Бош мураббий Сречко Катанецга Диёр Холматов бўйича савол берилди.
"Диёр Холматов Таиландга қарши терма жамоадаги дебют учрашувини ўтказди ва менинг фикримча у жуда ҳам ажойиб ўйнади. Шахсан мен учун бу сюрприз бўлди. Машғулотлар давомида, айниқса Дубайдаги йиғинда ўзини яхши кўрсатганди. Лекин эртага Холматов тушадими ёки бошқа футболчими буни таркиблар чиққанида билиб оласиз", - деб жавоб берди Сречко Катанец.
Матбуот анжумани тўлиқ ҳолда тез орада сайтимизда чоп этилади.



