СПОРТ ТВ "Металлург" - "Навбаҳор" учрашувини ҳам жонли намойиш этади

Narzulla Saydullayev
1 мар 2018, 12:18
Хабарингиз бор, "Металлург" ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйин 2 март кунидан 4 март кунига кўчирилганди.

“Металлург” ПФК президенти, “Ўзбекистон” металлургия комбинати Ҳиссадорлик  жамияти  Бош директори  А.Хурсановнинг кўп миллатли Бекобод шаҳри аҳолиси номидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти У.Аҳмаджонов номига ёзилган расмий хатига биноан миллий чемпионат Суперлигасининг “Металлург” – “Навбаҳор” учрашуви олдиндан белгиланган 2 март санасидан 4 март санасига кўчирилди.

Шу сабаб, “Sport” TV дастурларида ўзгариш қилишга мажбур бўлди. Суперлига ўйинларини жонли эфирда намойиш қилишни мақсад қилган  “Sport” TV режага кўра 2 март, жума куни соат – 18:00 “Металлург” – “Навбаҳор” баҳсини жонли эфирда намойиш этишни режалаштирганди. Эндиликда мазкур ўйиндан репортаж 4 март, якшанба куни соат – 15:20 да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: СПОРТ ТВнинг телеграмдаги расмий канали

Сўнгги янгиликлар

Барча ›