"Спорт ТВ" марказий ўйинни жонли кўрсатади

Tolibjon Qosimov
20 окт 2018, 13:05
Бугун Суперлигада 26-тур беллашувлари давом эттирилади.

Юқори олтиликдаги уччала баҳс ҳам бугунга белгиланган. Турнинг марказий учрашуви Тошкент дербиси доирасида бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" жамоаси "Локомотив"ни қабул қилади. Учрашув "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилади ва 18:00да старт олади.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги марказий учрашувни Спорт телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйинни Элдор Мустафоев шарҳлаб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia