Спалетти Милан дербисидан олдин нималар деди?

Mirjalol Normatov
4 мар 2018, 16:12
"Интер" бош мураббийи Лучано Спалетти Италия чемпионати доирасида "Милан"га қарши баҳсдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинга 100 фоиз тайёрмиз. Тушунаман, Милан дербиси - чемпионатдаги бошқа ўйинлардан бироз фарқ қилади. Бу баҳс ўз жисмоний ҳолатимизни текшириб олиш учун яхши имконият.
Икарди сафга қайтди. У баҳсда аниқ майдонга тушади. Жароҳатидан кейин Мауро яна ғалабаларга чанқоқ. Умид қиламанки у майдонда ўзини кўрсата олади.
Агарда биз кейинги йили ЕЧЛда қатнашмоқчи бўлсак, бошқа мағлуб бўлмаслигимиз керак. Масъулиятли онлар келди. Мухлисларнинг умидини поймол қилиб бўлмайди. Ғалаба-мағлубият ибораси энди бизга тўғри келмайди", - деди Спалетти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Italia