So’nggi yangiliklar

01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  1 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  0 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  6 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  1 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  2 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  4 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  3

So'nggi 10 kunda klub saytiga yoxud matbuot kotibiga etiborsiz klublar Yangiliklar

So'nggi 10 kunda klub saytiga yoxud matbuot kotibiga etiborsiz klublar

Oliy ligamizda 16ta jamoa ishtirok etayotgan bo'lsa, bugunga kelib ularning barchasi o'zining rasmiy saytiga ega.

Сайт юритиш аслида қилиниши шарт бўлган ишлардан бири ҳисобланади. Келинг, сўнгги ўн кунда клубларимизнинг сайти қандай ишлаганини кўрамиз. Айни пайтда давралар оралиғи эканлигини инобатга олсак, айнан шу давр мухлислар учун қизиқарли туюлади. Жамоаларга ким келди-ю, ким кетди. Кимга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди, таркиблар қандай... Севимли клубида нималар бўлаётганини кузатиш учун ашаддий ишқибоз биринчи бўлиб расмий сайтга кириб кўради ва....

 

Жамоа Сайт манзили Хабарлар сони
1 Қўқон-1912 www.kokand1912.uz 14
2 Локомотив www.lokomotiv.uz 9
3 Андижон www.andijon-pfc.uz 7
4 Навбаҳор www.pfcnavbahor.uz 6
5 Сўғдиёна www.fcsogdiana.uz 5
6 Бунёдкор www.fcbunyodkor.com 5
7 Олмалиқ www.fc-olmaliq.uz 4
8 Нефтчи www.fcneftchi.uz 3
9 Машъал www.fcmashal.uz 3
10 Динамо www.fcdinamo.uz 3
11 Насаф www.fcnasaf.uz 2
12 Пахтакор www.pakhtakor.uz 2
13 Бухоро www.pfcbuxoro.uz 2
14 Металлург www.metallurg-pfc.uz 1
15 Қизилқум www.fcqizilqum.uz 1
16 Шўртан www.fcshurtan.uz 1

 


 
 

П.С: 12.07.2015 - 22.07.2015 оралиғидаги хабарлар.


 

Бугунга келиб барча клубларда матбуот котиблари фаолият олиб боряптилар. "Бухоро"ни инобатга олмаганда қолган 15та клуб вакилининг фаолият юритиш учун иш жойи мавжуд.

Сонлар шуни кўрсатяптики, энг кўп янгиликни "Қўқон-1912" жамоаси ўз мухлисларига тақдим этган. Айни пайтда бу лавозимда Акрамжон Мамадалиев фаолият олиб боряпти ва у кишининг ишига ижобий баҳо бериш мумкин. Иккинчи ўрин Хайрулла Холиқов бошчилигидаги "Локомотив" сайтига тегишли бўлиб турибди. Айни пайтда матбуот котиби клуб билан бирга эмаслиги учун ҳам жонли хабарлар мавжуд эмас. Учинчи ўринда "Андижон".

"Металлург". "Қизилқум" ва "Шўртан" клубиларининг расмий сайти давралар оралиғида анча сустлашиб қолди. "Машъал"нинг сайти эса эса бироз муддат техник носозлик туфайли ишламади. Шунга қарамай, учта хабар чиқди.

Ажаб эмас, мана шу сонларни ҳар ўн кун давомида бериб бориш орқали матбуот котиблари ўртасидаги рақобатни оширсак. 

Яна бир нарса: ҳар доим ҳам клуб ўз матбуот хизматига шароит яратиб бермайди. Керакли техника воситалари йўқ матбуот котибларимиз қанча. Ҳаттоки, жамоаларнинг аксар мураббийлари ирим қилиб уларни автобусга олиб чиқмайди. Эмишки, матбуот котиби автобусга чиқса жамоа ютқазиб қўяди. Тавба-тавба дейсан киши, сен ПРО лицензияни нимага олдинг, нега жамоани тактик ва жисмонан тайёрламайсан? 

Баъзи мураббийлар йўқ эмас, сафар ўйинларида матбуот котиблари энг сўнгги бўлиб овқатхонага кирсин дейди. Нима, унда ошқозон йўқми? 

Яна баъзилари бор, нима қилади бу экипировкани дейдиганлари. Жамоанинг бир бўлаги бўлганидан кейин кияди-да, ана 3 ойга келиб кетаётган "бирров" легионерларга жарақ-жарақ пул бериш билан бирга кийинтириб ҳам қўйяпсиз-ку? Матбуот котибига 5 йилда битта бер, ювиб-ювиб логотипи ўчиб кетгунича кийиб юради.

Ҳуллас, кўпинча клуб раҳбарлари матбуот котибларини ишламасликда айблайдилар. Аммо сиз ўзингизга савол беринг, жаноб раҳбарлар, сиз матбуот котибингиз учун нима қилдингиз?

Шунга қарамай, ишлашда давом этаётган ҳамкасбларимизга раҳмат айтиб қоламиз! Лекин ишлаш керак дўстлар!

Кейин илтимос, иккинчи давра учун стадионга 50 мб. бўлса ҳам интернет улаб қўйинглар. Одатда ўзимизнинг "флешка"ларимиздан фойдаланамиз, аммо ҳамма стадионларда ҳам "антенна" яхши чиқавермайди.

 

Нодирхўжа Юлдашев

Reyting:    

Fikrlar

championat.asia
< so’nggi yangiliklarni ko’rish
Яндекс.Метрика