

Бугун ОФК қароргоҳида "Тоттенхэм" вакилини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумки, ушбу совринни бериш 2012 йилда йўлга қўйилган бўлиб, Сон Хёнг Мин бундай соврин билан тақдирланган илк корейс футболчиси бўлди. У энг яхши бўлиш йўлида ҳамюрти Ки Сунг Ёнг ҳамда австралиялик Массимо Луонгони ортда қолдирди.
ОФК президенти Шайх Салмон кореялик футболчи шаънига илиқ фикрларни билдирди: "Мен бу йигитчани 18 ёшидан бери биламан. Ўшандаёқ ундан келажакда яхши футболчи чиқишини сезгандим". Маълумки, Сон Хёнг Мин 30 миллион евро эвазига ўтган йилнинг августида "Байер"дан "Тоттенхэм"га кўчиб ўтганди.




