

Шундан сўнг жамоа мураббийлар штаби футболчиларга қисқа муддатли таътил берган эди. Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилади ва навбатдаги турдаги рақиби “Қўқон-1912” га қарши тайёргарликни бошлайди.
Мухлислармиз учун хушхабар. “Металлург”га қарши баҳсда четлатилган Ихтиёр Тошпўлатовнинг дисквалификация муддати якунланди ва у бўлажак ўйинда жамоага ёрдам бера олади. Элёр Орифов сариқ карточалари сони 4 тага етканлиги сабабли ўткан ўйинни ўтказиб юборган эди. Энди у ҳам жамоага ёрдам бера олади.
Бўлажак ўйинни сариқ карточкалари сони 4 тага етканлиги сабабли Отабек Валижонов ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912 ” га қарши баҳс 19 ноябрь куни “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати





