"Сўғдиёна" котибасига "Бухоро" матбуот котибасидан жавоб

1 фев 2018, 16:46
Бугун Тошкентда "Сўғдиёна" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасида назорат беллашуви бўлиб ўтди.

Унда "Бухоро" жамоаси "Сўғдиёна"ни мағлуб этди.


Бизга "Сўғдиёна" клуби матбуот котибаси Дилдора Холбаева берган маълумотга кўра, ўйин 1:0 ҳисобида бухороликлар фойдасига ҳал бўлган. Бу ҳақда сал аввал сайтимиз орқали хабар бергандик.


Лекин бироз ўтиб "Бухоро" котибаси Гулмира Гулямова учрашувда бухороликлар 1:0 эмас, балки 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганини маълум қилди.

"Бухоро" матбуот котибаси Гулмира Гулямова тақдим этган хабарда шундай ёзилади:
"Жамоамиз Тошкентдаги йиғини давомида бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Назорат учрашувидаги навбатдаги  рақибимиз "Сўғдиёна" жамоаси бўлди.  Баҳс бугун соат 11:00 да "Бунёдкор" академияси майдонида  бўлиб ўтди ва жамоамиз “Сўғдиёна"ни 2-0 ҳисобида мағлуб этди.

Назорат ўйини.

“Бухоро” “Сўғдиёна” 2:0.
Гол
: Бахриддин Ваҳобов 54, Сардор Сулаймонов 67

“Бухоро”: Акмал Турсунбаев,  Санат Шихов, Артем Филипосян,  Шавкат Муллажонов, Сергей Русецкий, Роббим Хасанов,  Саламат Қутибаев,  Шавкат Саломов, ,  Акобир Тўраев,   Шахбоз Эркинов,   Эргаш  Исмоилов,
Захира: Асилбек Амонов,  Шохижахон Насимов, Бобир Амонов, Тохир Шамшитдинов, Олимов Хуршид, Бахриддин Вахобов,  Сардор Сулаймонов , Бердимуродов Рахматулло

“Сўғдиёна”: Ширинбой  Абдуллаев, Нодир Йўлдошев,Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Дилмурод Каримов, Азамат Исроилов, Сардор Эминов, Мансур Саидов, Аркадий Галперен, Иззат Ғаниев, Шерзод Хакимов

“Бухоро” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia