“Сўғдиёна” бугун оқ-қора, “Бухоро” эса тўқ кўк либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
12 июл 2018, 13:04
Хабарингиз бор, бугун “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади.

Бугун ушбу баҳс олдидан ўйин комиссари Маъмур Саидқосимов бошчилигида ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бугунги ўйиннинг ташкилий масалалари ҳал қилинди ва ўйинда жамоалар қандай либосда ҳаракат қилишларига аниқлик киритилди. Унга кўра “Сўғдиёна” оқ-қора, “Бухоро” эса  тўқ кўк либосда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, баҳс бугун соат 19:00 да “Сўғдиёна” стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›