Sky Sport Italia: ПСЖ Доннарумма борасида музокара ўтказмоқда

Narzulla Saydullayev
11 дек 2017, 09:20
ПСЖ ва «Милан» посбони Жанлуижи Доннарумманинг агенти Мино Райола трансфер борасида музокарани бошлашди.

Париж клуби ўтган йил дарвозабонни сотиб олмоқчи бўлганди. Милан шаҳри клуби мавсумни жуда ёмон ўтказмоқда ва ЕЧЛга йўлланма қўлга киритилмаса посбон бошқа жамоага кетиши мумкин.

Доннарумманинг шартномасида товон пули белгиланмаган.

18 ёшли футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврога тенг. Агар клуб ЕЧЛда иштирок эта олмаса унинг нархи 50 миллион еврога тушади.

Ўтган йил июль ойида Доннарумма «Милан» билан 2021 йилга қадар узайтирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia