

"Манчестер Юнайтед"нинг асосий муаммоси футболчиларнинг интилиши ва уларнинг ишга бўлган муносабатида. "Вест Хэм"га қарши баҳсда жамоа Жозе учун ўйнашни истамаётгандек таассурот уйғонди. Аммо уни ҳайдамаган бўлардим. Вазиятни ҳали ҳам ўнгласа бўлади деб умид қиламан. Жозе нега дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири эканлигини исботлашини хоҳлайман, бу унинг фаолиятидаги асосий имтихон" - дейди Скоулз.



