

"Мен бўлган барча нарсани айтиб бераман.
Ҳурмат сабаб ўзим Мессига қўнғироқ қилмадим, аммо Луис Суаресдан буни қилишни сўрадим. Мен Леодан унинг "Атлетико"га трансфери бўйича озгина бўлса ҳам имконият бор ёки йўқлигини билмоқчи эдим.
Аммо, тез орада ПСЖ трансфер борасида расмий маълум берди.
Агар сиз мендан Месси қаерда ўйнаши керак деб сўрасангиз, ғалаба қозонишни хоҳлайдиган жамоада деб жавоб берган бўлардим. Ғалаба қозониш учун нима қилишни биладиган жамоада", - дейди Симеоне.



