

Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчиси 23 март куни миллий жамоа машғулотида тиззасидан жароҳат олди. Энди ўйинчи Мюнхенда тиббий кўрикдан ўтади.
26 март куни Йоахим Лёв шогирдлари инглиз терма жамоасига қарши майдонга тушади. 3 кундан сўнг немис терма жамоаси Италияга қарши ўйнайди.



