Шуҳрат Мақсудовни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
14 сен 2018, 12:52
Бугун 14 сентябрь, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Шуҳрат Мақсудовнинг туғилган куни.

1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби, 5 карра Ўзбекистон вице-чемпиони, 3 карра Ўзбекистон кубоги финалчиси, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоси (123та гол), "Шуҳрат" медали соҳиби бугун 48 ёшга қадам қўйди. 

Ҳозирги кунда "Бунёдкор" клубида фаолият олиб бораётган Шуҳрат Мақсудовни сайтимиз мухлислари ва ходимлари номидан табриклаймиз! Узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia