Бунга сабаб сифатида Саудия термасининг хавфсизлик туфайли Фаластин билан ўйинга бормаслиги айтилмоқда.
Тақвимга кўра, Саудия Арабистони 5 ноябрь куни сафарда Фаластин билан расмий ўйин ўтказиши лозим. Бироқ улар хавфсизликни рўкач қилган ҳолда бу ўйинга боришни исташмаяпти. Натижада бу жамоа ЖЧ саралаш босқичидан четлатилган кўринади. Лекин бу хабар ҳозирча расман ўз тасдиғини топгани йўқ.
Мабодо Саудия Арабистони сафарда Фаластин билан ўйнамайдиган бўлса, жамоага биргина шу учрашув учун техник мағлубият ёзилиши ва қолган ўйинларни бемалол ўтказиши ҳам мумкин. Эслатиб ўтамиз, С.Арабистони терма жамоаси айни пайтда ўз гуруҳида 12 очко билан биринчи ўринда бормоқда.