"Шўртан" бугун олий лигадаги ўзининг 300-учрашувини ўтказади

Narzulla Saydullayev
25 авг 2016, 13:54
Ғузорнинг "Шўртан" клуби олий лиганинг 20-турини ўз уйида "Навбаҳор"га қарши ўтказади.

Ушбу баҳс "Шўртан"нинг олий лигадаги юбилей 300-ўйин бўлиб тарихга киради.

299та ўйинда ғузорликлар 95та ғалаба, 51та дуранг қайд этишган. 153 марта имконият бой берилган. 351та гол урилган 495та гол ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, бу ўйин "Навбаҳор" учун олий лигадаги 730-учрашув бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia