Шмейхель: "Де Хеа "Юнайтед"да менданда кўпроқ кубок ютиш имкониятига эга"

Aslanov Jasurbek
28 июн 2015, 16:41
"Манчестер Юнайтед" собиқ посбони Петер Шмейхелнинг фикрича, дарвозабон Давид де Хеа жамоада қолса, катта муваффақиятларга эришиши мумкин.

"У ёзда "Олд Траффорд"ни тарк этса хафа бўламан. У "Юнайтед"да қолса, юздан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, менданда кўпроқ кубок қўлга киритиши мумкин. Де Хеа Манчестерда қолса унга ҳалақит берадиган сабабларни кўрмаяпман.

Бош мураббий ўрнида бўлганимда Давид учун барча имкониятларни яратиб берар эдим" - дейди Шмейхель.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com