Шерзодбек Абдураимов: “Кейинги учрашувларда очко олишга ҳаракат қиламиз”

Narzulla Saydullayev
22 апр 2016, 17:20
"Зомин" - "Норин" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар посбони Шерзодбек Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

- "Зомин” – “Норин” учрашув хақида фикрларингиз.
- “Норин” жамоасига қарши яхши тайёргарлик кўрилган эди, охирги дақиқаларда омад етишмади. Асосан ёш ўйинчиларимиз чарчаб қолишди, шунинг учун мағлубиятга учрадик. Ўйин қийин ўтди.

- Учрашувнинг охирги дақиқаларида гол ўтказдиларинг. Бунга сабабчи кимлар бўлишди?
- Гол ўтказишимизга ҳеч қачон битта ўйинчи сабабчи бўлмайда, бунга бутун жамоа айбдор. Кейинги учрашувларда “Орол” ва “Хоразм” жамоалари билан сафарда ўйнаймиз. Ушбу учрашувларда яхши тайёргарлик кўриб, очко олишга ва мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз” – деди дарвазобон.

"Зомин" матбуот хизмати
 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia