

Ушбу учрашувдан сўнг дубл қайд эткан “темирйўлчилар” футболчиси Сервер Жепаров ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Бугунги ўйинда ғалаба қозондик. Лекин эндигина мавсумнинг иккинчи давраси бошланди ҳаммаси олдинда. Ҳар бир ўйин ОЧЛ учун яхшигина репетиция бўлмоқда. Ҳар бир инсон хато қилиши мумкин. Хатоларсиз ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Тўғри қарор қабул қилиш керак шунда қўпол хатолар бўлмайди. “Нефтчи”га қарши ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз”, - дейди “Локомотив” жамоаси футболчиси Сервер Жепаров.
Жаҳонгир Сотволдиев



