"Саутгемптон" ван Дейк билан музокаралар учун "Ливерпуль" борасида эътироз билдирмоқчи

Aslanov Jasurbek
6 июн 2017, 18:14
"Саутгемптон" раҳбарияти шартномаси якунлангмаган ҳимоячи Виржил ван Дейк билан музокара ўтказгани учун "Ливерпуль" устидан эътироз билдирмоқчи.

Қоидаларга кўра, агар футболчида узоқ муддатли шартнома бўлса, ўйинчи клуб руҳсатисиз музокара ўтказа олмайди.

"Саутгемптон" раҳбарияти бу борада керакли чоралар кўриш учун Англия Премьер-лигаси раҳбариятига мурожаат қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли голландиялик июлда "Саутгемптон" билан шартномасини 2022 йилгача узайтирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport