Сарри: "Виллиан борасидаги ҳолатдан мамнун эмасман"

Mirjalol Normatov
2 авг 2018, 20:58
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри ярим ҳимоячи Виллиан борасидаги миш-мишларга жавоб берди.

"Ҳозирча янгиликлар йўқ. Ҳар бир клуб топ-даражадаги футболчини ушлаб қолишга интилиши табиий ҳол. Биз ҳам шундай қилмоқчимиз. Виллиан билан гаплашиб олганимдан кейин, сизларнинг саволингизга тўлиқлигича жавоб бераман. Матбуотнинг Виллиан борасида чиқараётган хабарларидан мамнун эмасман", - деди Сарри.

Олдинроқ бразилияликнинг хизматларига "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›