Сарри: “Азарда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиши учун барча жиҳатлар бор”

29 сен 2018, 01:08
“Челси” бош мураббийи Маурицио Сарри жамоаси ҳужумчиси Эден Азар ҳақида тўхталди.

“Албатта, Азар дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Аммо ўйлашимча, у бунданда кўпроғига қодир. У машғулотларда яна астойдил ишласа, ўз имкониятларини 100 фоиз ўйинда кўрсата олади. Ҳозирча биз унинг 70-80 фоиз имкониятларидан баҳра олаяпмиз. 

Уни бошқалар билан солиштириш қийин. Чунки у ўзгача, ноёб ўйинчи. У ўз ўйинини яхшилай олса, дунёнинг энг кучли футболчисига айлана олади. Эден айнан шундай маррани забт этишини истайман”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Cappi Goal.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Сарри Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›