Сане АПЛга қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
1 ноя 2024, 02:24
"Бавария" футболчиси Лерой Сане "Арсенал" қизиқишлари доирасида.

"Bild" нашри маълумотларига кўра, футболчи Лондон клубининг эҳтимолий трансферлари рўйхатига киритилган.

Жамоа бош мураббийи Микель Артета футболчи билан "Манчестер Сити" билан бирга ишлаган ва бир-бирининг имкониятларини яхши билади.

Агарда германиялик футболчи "Бавария"ни тарк этадиган бўлса, унга "Ньюкасл"дан кўра "Арсенал" қизиқроқ вариант бўлиши кутилмоқда.

Саненинг Мюнхен клуби билан шартномаси 2025 йил ёзига қадар давом этади. Олдинроқ томонлар шартномани узайтириш борасида ишлаётгани айтилганди.

Ушбу мавсумда Сане Бундеслиганинг 4 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›