

Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Англия терма жамоаси юлдузи клубларнинг ўзаро келишувидан бир неча ҳафта ўтиб шартнома тузган.
"Боруссия" собиқ аъзоси бугун тиббий кўрикдан ўтди, энди "Манчестер Юнайтед" Санчони янги либосларда расман таништиришни режалаштирмоқда. Шундан сўнг 21 ёшли вингер таътилга йўл олади.
Санчо "Боруссия" учун Германия чемпионатида 103 ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урган. У жамоа билан Германия Кубоги ва Суперкубогини ютган.



