

"Мени Месси ва Роналду билан солиштиришса, ўзимни бахтиёр ҳис қилмайман. Иккиси ҳам 10-11 йилдан буён стабиль ўйин намойиш этишмоқда.
Улар каби бўлишим учун яна бир неча мавсум давомида мана шундай ўйинимни ушлаб туришим керак. Менимча буни уддалайман. Месси ва Роналду - буюк футболчилар. Вақт ўтиб, мени улар каби тенглаштиришса, хурсанд бўламан. Аммо ҳозир эмас", - деди Салоҳ.



