

Шундай қилиб, 25 ёшли мисрлик мавсумдаги 29-голини урди ва африкалик футболчилар орасида дарвозани ишғол қилиш бўйича Дидье Дрогба рекордини такрорлади. "Челси" собиқ форварди 2009/10 мавсумда 29та гол уришга эришган эди.

Бундан ташқари, Салоҳ 21та ўйинда дарвозани ишғол қилиб, яна бир рекордни такрорлади. Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчилари Криштиану Роналду (2007/08) ва Робин ван Перси (2012/13) ҳам 21та учрашувда гол уришга муваффақ бўлган эди.



