Салаҳни «Барселона»га таклиф қилишди

Narzulla Saydullayev
7 июн 2018, 10:05
«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ Антуан Гризманнинг ўрнига «Барселона»га ўтиши мумкин.

As нашри хабарига кўра, 25 ёшли Салаҳнинг вакиллари футболчини Каталония клубига таклиф қилишди ва томонлар музокара ўтказишмоқда.

Салаҳнинг ўзи бу ўтишга рози, «Ливерпуль» уни камида 100 миллион еврога сотишга тайёр. Инглиз клуби «Лион»дан Набил Фекирни сотиб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›