Сабри Лямуши: “Эртага Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси билан куч синашамиз”

Narzulla Saydullayev
15 мар 2016, 18:16
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Ал Жайиш” бош мураббийи Сабри ЛЯМУШИ иштирок этди.

- Эртага Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси билан ўйнаймиз. “Насаф”да жамоавий ўйин шаклланган. Эртанги баҳсда бизга қийин бўлади. Чунки “Насаф” кучли жамоа. Улар 2-турда “Ал Аҳли”га қарши баҳсда ҳам ҳақиқий кучларини намойиш этиб, ғалаба қозонишди. Икки йил илгариги таркиб билан солиштирганда ҳар иккала жамоанинг асосий таркибида кўплаб ўзгаришлар бўлган. Таркибимизда йўқотишлар йўқ... ОЧЛда эндигина иккита тур учрашуви ўтказилди. Кейинги босқич ҳақида ҳали ўйлашга эрта. Ҳамма жамоанинг имкониятини бир хилда баҳолайман.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz