Сабалета "Рома" билан шартнома борасида келишиб олди

Aslanov Jasurbek
4 июл 2016, 12:53
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Пабло Сабалета "Рома"га ўтишга яқин.

Маълумотларга кўра, аргентиналик "бўрилар" билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб қўйган. Агар келишув амалга ошса, футболчи Рим клубида йилига 2,5 млн. евро ишлаб топади.

Кўп нарса Сабалетанинг "Сити" раҳбарлари билан учрашувига боғлиқ. "Шаҳарликлар" футболчини мажбурлаб олиб қололмайди ва "Рома"дан ҳимоячи учун 3 млн. евро талаб қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›