
"Бизда ҳаммаси ўша-ўша? "эски ҳаммом, эски тос". Доимгидек Чирчиқда тайёргарлик кўраяпмиз. Мени қийнаётган муаммолар йўқ. Шаҳзод Нурматов жамоамизга қайтиб келди. У мавсумни "Металлург"да бошлайди. Янги мавсумда доимгидек чиройли ўйин кўрсатиш вазифамиз саналади", - дейди Рустам Мирсодиқов.