Рустам Абдуллаев: "Насаф" мамлакатимиздаги энг кучли клублардан бири"

Narzulla Saydullayev
16 авг 2015
"Қўқон-1912" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.

"Ўйинни яхши бошладик, бизда иккита яхши вазият бўлди. Ўшанда гол урганимизда ўйин умуман бошқача бўлармиди. "Насаф" эса мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Улар вазиятлардан фойдаланишди ва ғалаба қозонишди. Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Тўғри ўйин тугагач ҳиссиётлар билан уларга бақириб юбордим. Бу ҳаммаси ҳиссиётлардан. Улардан узр сўрадим. Жамоам бугун имкон қадар ўйнади, аммо бу "Насаф"ни енгишга етарли эмас", - дейди Рустам Абдуллаев.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia