Роуз: "Барселона"га қарши баҳсда фақат Месси ҳақида ўйламоқчи эмасмиз"

Aslanov Jasurbek
1 окт 2018, 16:10
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Дэнни Роуз "Барселона"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси иккинчи тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Лео - менинг севимли футболчим. Унга қарши ўйнаш мен учун ўзгача тажриба бўлади.

Мураббий майдонга Мессидан қўрқиб тушишимизни истамайди. Ҳамма ўз вазифасини яхши бажарса, ғалаба учун имкониятга эга бўламиз. Агар жамоадек ҳаракат қилсак, "Барселона"нинг индивидуаллигини енга оламиз. Каталония клубига қарши баҳсда фақат Месси ҳақида ўйламоқчи эмасмиз. Уларда жаҳон даражасидаги уч ҳужумчи бор. Ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз керак" - дейди Роуз.

"Тоттенхэм" - "Барселона" учрашуви 3 октябрь куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›