Роналду "Олд Траффорд"га қайтади

Mirjalol Normatov
30 авг 2018, 22:55
Бугун Европа чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда жамоаларнинг барча рақиблари маълум бўлди. Турнирнинг "ўлим гуруҳларидан" бири H гуруҳига тўғри келди десак муболаға бўлмас. Унда "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро тўқнаш келади.

Қизиқарли томони, "Юве" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2003-2009 йиллар давомида ҳаракат қилган собиқ жамоасига қарши ўйнайди ва "Олд Траффорд"га ташриф буюради. У "Орзулар театри"га сўнгги марта 2014 йилда борган ва ғалабага эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia