Ромелу Лукаку: «Қайси клубга ўтишимни биламан»

Narzulla Saydullayev
22 май 2016, 14:01
«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку кейинги мавсум қайси клубда ўйнашини билади.

«Келажагим борасида якуний қарорга келдим. Менга кўплаб таклифлар бор эди, аммо битта клубни танладим. «Челси»га қайтиш? Кўрамиз.

Евро-2016даги иштирокимдан қатъий назар ўша клубга ўтаман. Бу мавсумда 25та гол урдим», — дейди Лукаку.

«Челси»дан ташқари бельгиялик футболчига «Манчестер Юнайтед», «Бавария» ва «Ювентус» клублари қизиқишмоқда. Олдинроқ «Эвертон» Лукакуни 65 миллион фунтга сотмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: hln.be