А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин голлар шоусига айланди

Alisher Ostonov
2 мар 2026, 02:40
Италия А Серияси 27-тур доирасидаги "Рома" — "Ювентус" ўйини бўлиб ўтди.

“Рома” ва “Ювентус” ўртасидаги ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Римликлар сафида голларга Уэсли Франка (39-дақиқа), Эван Ндика (54) ва Дониэлл Мален (65), туринликлар сафида Франциско Консейсау (47), Жереми Бога (78) ва Федерико Гатти (90+3) муаллифлик қилди.

“Рома” А Серия турнир жадвалида 27 та ўйиндан сўнг 51 очко жамғарган ҳолда тўртинчи, “Ювентус” эса 47 очко билан олтинчи ўринда бормоқда. Турнир жадвалини 67 очко билан “Интер” бошқармоқда.








Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia