"Рома" МЮнинг режасини бузмоқчи

Mirjalol Normatov
7 янв 2019, 14:56
"Рома" "Манчестер Юнайтед"нинг трансферлар режасини бузмоқчи.

"Football Italia" хабарига кўра, Рим жамоаси футболчини "Олд Траффорд"га кўчиб ўтишига ҳалақит қилмоқчи.

Бунинг учун "бўрилар" 27 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи ва маошни 5 миллион еврогача кўтармоқчи. Шунингдек, шартномада футболчининг товон пули ҳам кўтарилади.

Маноласнинг "Рома" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади. Унинг трансфер суммаси 36 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia