

Манбанинг хабарига кўра, агар "бўрилар" А Серияни кучли 4 ликда якунлаб, Чемпионлар Лигасига йўл олишса, 47 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома бир йилга узайтирилади.
Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, Фонсека "Рома"ни 2019 йилнинг июнидан бери бошқариб келмоқда. Римликлар 7 тур натижаларига кўра, Италия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.



