«Рома» етакчиси жароҳат олди

Khoja
17 мар 2025, 10:23
«Кальяри»га қарши учрашувда «Рома»нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди.

 Жароҳатланганлардан бири жамоанинг етакчиси Пауло Дибала ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 64-дақиқада захирадан майдонга тушганди, бироқ оёғидан олган жароҳати сабабли учрашувнинг 75-дақиқасида яна захирага олинди.

Шунингдек, Девайн Ренч ҳам жароҳат олган.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум 36 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 4 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net