Роберто Манчини: «Шакири ўйин амалиётига эга эмас, шу боис таваккал қилмаймиз»
11 янв 2015, 01:14
«Интер» бош мураббийи Роберто Манчини "Женоа"га қарши ўйинда Жердан Шакири асосий таркибга киритилмаслигини айтиб ўтди.
Шакири декабрнинг ўрталаридан буён майдонга тушмай келмоқда. У етарлича ўйин амалиётига эга эмас. Шу боисдан "Женоа"га қарши ўйинда уни асосий таркибга киритиб, таваккал қилмоқчи эмасман. Шакирини жароҳат олишини истамаймиз.